АсосийJamiyat

“Қишлоқ қурилиш банк” арзон уй-жойлар харид қилиш учун ипотека кредитлари ажратмоқда

'“Қишлоқ қурилиш банк” арзон уй-жойлар харид қилиш учун ипотека кредитлари ажратмоқда'ning rasmi

“Қишлоқ қурилиш банк” янги тартиб асосида бирламчи уй-жой бозорида квартира ҳамда намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган арзон уй-жойлар харид қилиш учун ипотека кредитлари ажратмоқда.  

Бу ҳақда банк ахборот хизмати томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

 Янги уй учун ипотека кредити олиш шартлари бир мунча соддалаштирилиб, хизмат тарифлари сезиларли равишда туширилди, кредит муддати эса 20 йил этиб белгиланди. Фуқаролар янги тартиб доирасида қурилган, фойдаланишга топширилган санадан кўпи билан икки йилдан ошмаган пудрат ташкилоти ҳисобидаги кўп қаватли уйлардаги хонадонларни таклиф этувчи бирламчи уй-жой бозоридан уй харид қилиши мумкин.

Ўз навбатида, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиши учун ипотека кредитлари ажратишга доир тартиб ҳам амал қилмоқда. Бунда уй-жой олувчи дастлаб туман ҳокимлигидан тавсиянома олиб, инжиниринг компания билан шартнома расмийлаштириши талаб этилади. Бу турдаги ипотека кредити муддати бир йилдан иборат имтиёзли давр билан 20 йилгача ҳисобланади.

 

    Бошқа янгиликлар