Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, пандемия шароитида “Плекнил” ва “Рибоверин” дориларини қиммат нархларда сотиб даромад орттирмоқчи бўлганлар қўлга олинди.
Бош прокуратура Матбуот хизматининг бизга маълум қилишича, “L-PH.” МЧЖ раҳбари С.Х. ва фуқаро Х.Ш.лар олдиндан тил бириктириб, “S-PH.” МЧЖдан 99,6 млн сўмлик “Плекнил” ва “Рибоверин” дориларини пул кўчириш йўли билан харид қилишиб, шу куннинг ўзида ушбу дори воситаларини харидорга 131 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан С.Х. ва Х.Ш.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 1863-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






