АсосийMadaniyat

Варахша археология объектидан 100 дан ортиқ металл буюмлар топилди

'Варахша археология объектидан 100 дан ортиқ металл буюмлар топилди'ning rasmi

Варахша археология объектидан топилган 100 дан ортиқ металл буюмлар маданий мерос лабораториясида концервация қилинмоқда, дейилади Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси маълумотида. 

Ҳозирги кунда, воҳанинг Варахша массиви, қадимда Зарафшон сувлари билан мўл ўзлаштирилган, лекин кейинчалик қумлар босиб, чўл зонасига айланган ёдгорликларида асосан қўшма Ўзбекистон-Америка (Нью-Йорк Унивеситети) билан ҳамкорликда археологик изланишлар олиб борилмоқда. 

Натижада, кўплаб янги топилмалар қўлга киритилган ва таъмирлашга мухтож. Булар ичида XI-XII асрларга оид мис, бронза, кумуш ва қўрғошиндан ясалган 100 дан ортиқ металл топилмалар жамланмаси Бухоро вилояти Маданий мерос Департаменти мутахассислари ҳамкорлигида Бошқарманинг таъмирлаш лабораториясида замонавий ускуналар ёрдамида занг(коррозия) қатламларидан тозаланмокда. Бу топилмалар Бухоронинг тарихига оид бўлган ва бир неча турга бўлинган металл экспонатларни тозалаш, таъмирлаш ва консервация қилиш ишлари ташкил қилиниб, ўрганиш ишлари бошланди.

Топилмаларни тозалаш жараёнида яна бир бор, ўтмишда ота-боболаримиз бой илму тафакурга, ҳунармандчиликнинг кўплаб йўналишларида юксак ютуқларга эришганликларининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Металларнинг бир бирига ўзаро бирикишига, ясалган буюмларнинг бежиримлигига, металлар ва қимматбаҳо тошларнинг ўзаро уйғунлашиши ва уларнинг сифатига катта эътибор қаратишган. Масалан, заргарлик, кандакорлик, қўйинки металлга ишлов бериш санъатини юксак чўққига олиб чиққанлар.

 

    Бошқа янгиликлар