АсосийJamiyat

Шимолий Кавказ ва Самара вилоятларидан 927 нафар юртдошимиз поездда Ўзбекистонга олиб келинмоқда

'Шимолий Кавказ ва Самара вилоятларидан 927 нафар юртдошимиз поездда Ўзбекистонга олиб келинмоқда'ning rasmi

Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидан ҳамда Самара вилоятидан олиб келиш учун “Тошкент-Ростов-Дон-Тошкент” ва “Тошкент-Кинел-Тошкент” темир йўл рейсларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Мазкур масала Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Транспорт вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган ва Республика махсус комиссиясига киритилган, деб ёзмоқда ТИВ телеграм канали.

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 23-август 927 нафар юртдошларимиз билан поезд “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар қилишича, ватандошларни олиб келиш учун “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ поезди Самара вилоятининг “Кинел” станциясига 24-август куни етиб келиши режалаштирилган.

“Ватанимизга қайтиб келганидан сўнг Ўзбекистон фуқаролари Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда карантинда бўлишлари шартлигини эслатиб ўтамиз”, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар