АсосийJamiyat

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан коронавирусга чалинган 3 бемор вафот этди

'Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан коронавирусга чалинган 3 бемор вафот этди'ning rasmi

Айни соатда Миробод туманида яшаган 68 ёшли А.Э. (эркак), Чилонзор туманида яшаган 67 ёшли З.Г. (аёл) ҳамда Чиноз туманида яшаган 38 ёшли Х.Я. (аёл), жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди, деб ёзди ССВ ахборот хизмати.

Бугун Тошкент шаҳрида 376 нафар, Тошкент вилоятида 141 нафар, Бухоро вилоятида 11 нафар, Хоразм вилоятида 8 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 5 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар, жами 564 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 35 551 (+564) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (90 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 517 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар