Бош вазир А.Арипов бошчилигида Халқ таълими тизимига доир видеоселектор ўтказилди, дея хабар қолдирди йиғилишда қатнашганларга асосланиб блогер ўқитувчи Исроилжон Тиллабоев.
Ушбу видеоселекторда қуйидаги топшириқлар берилган:
* 7 сентябрдан яшил ҳудудларда тажриба тариқасида мактаблар очилади;
* 14 сентябрдан барча ҳудудлардаги мактаблар очилади;
Мактаблар очилгач, ўқувчилар "Синф режими" тартибида ўқишади. Яъни хонама-хона кўчиб юрмайди.
Барча ҳудудий вилоят ҳокимликлари томонидан 10 сентябрга қадар барча мактаблар антисептик ва бошқа керакли воситалар билан таъминланади (кўчма қўл ювиш жойлари ҳам ташкилланади) (изоҳ, ўқитувчилардан пул йиғилмайди)
Барча ўқитувчилар коронавирусга тест топширади, кейинроқ вирусга қарши вакцина қилинади.
Барча мактабларда изоляция хоналари ташкил қилинади. Мактабларнинг биронтасида буржуйка печкалар қолмайди.
Ётоқда қоладиган ўқувчилар (ИДУМИ) озиқ овқатлари албатта СЕС назорати остида бўлади.






