2020 йил 25 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 506 (+158) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди ССВ.
Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Тошкент вилоятида, 45 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Бухоро вилоятида, 4 нафари Жиззах вилоятида ва 3 нафари Қашқадарё вилоятида, тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.






