Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Унда, тумандаги “I.K.” ширкати собиқ раҳбари О.Д. 2016-2018 йиллар давомида ширкатга қарашли кўп қаватли уйларни жорий таъмирлаш ишлари жараёнида “T.s.”, “T.m.” ва “S.q.” МЧЖлар томонидан ҳақиқатда бажарилмаган 227,5 млн сўмлик таъмирлаш ишларини далолатномаларга қўшиб ёзиш орқали кредит маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура "Даракчи"га хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан О.Д. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 1-қисми ва 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






