Россия Беларусда қамал қилинган Александр Лукашенконинг режимини очиқчасига қўллаб-қувватлашда давом этаётган бир пайтда, Президент Владимир Путиннинг доираси унинг кетиши учун сценарийлар ҳисобини кўриб чиқишмоқда. Бу ҳақда таржумон.уз хабар берди.
65 ёшли собиқ совхоз директори 80 фоиздан ортиқ овоз билан ўзини ғолиб деб эълон қилгач, Кремлдагиларнинг фикрига кўра, 9 августдаги сайловлардан кейин, Лукашенко норозилик намойишларидан омон қололмайди, дея хабар беради Путиннинг яқин шериклари позицияси билан таниш бўлган Bloomberg агентлигининг икки манбаси.
Уларнинг сўзларига кўра, Москва Лукашенко мухолифлари билан мулоқотни бошласа, кўпроқ нарсага эришиши мумкинлигини истисно қилаётгани йўқ. Вазиятга тўғридан-тўғри аралашиш эса республикада ижтимоий портлашни келтириб чиқариши мумкин экан.
Россия Лукашенкони ҳокимият тепасида ушлаб туришдан манфаатдор эмас, лекин унинг қулашига ҳисса қўшмоқчи ҳам эмас, дея хабар бермоқда Bloomberg агентлигига Кремлдаги музокаралар жараёни билан танишган амалдорларда бири. Ҳатто Лукашенко қаршилик кўрсатиб, ўз ўрнида қолган тақдирда ҳам, у Москва билан шартнома тузиши зарур бўлган шерик сифатидаги ишончни йўқотди ва «токсик актив» сифатида кўрилмоқда, дейди агентликнинг бошқа манбаси.
Bloomberg маълумотларига кўра, Путиннинг ҳокимиятда қолиш муддатини узайтиришнинг бир усули сифатида кўрилган бир пайтда, Лукашенко ўтган йили Россия билан чуқур интеграциядан воз кечган (ва Кремлдагилар режасини чиппакка чиқарган). Аммо 26 йил давомида энг ёмон сиёсий инқирозга дуч келган Лукашенко, Москвадан яна ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Бироқ, Кремль Лукашенко режимини ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни истамайди, чунки бундай қадам Беларус аҳолисини Россияга қарши туришига сабаб бўлиши мумкин, дейди Bloomberg манбалари.
Уларнинг сўзларига кўра, Белоруссия мухолифатининг Украина йўлидан бориш ва Европа Иттифоқи билан яқинлашиш йўлидаги уринишлари Путин учун мақбул бўлмаган йўлдир. Бошқа томондан, Москва Лукашенконинг кетиши мумкинлигини салбий деб ҳисобламаса ҳам, Кремль Беларус мухолифати тўғрисида жуда кам маълумотга эга, дея хабар беради агентлик манбалари.
Сайловлар арафасида Лукашенко Россияни, “Вагнер” ХХК жангчилари бўлган 33 нафар Россия фуқароларини қўлга олиш билан провокациялар тайёрлаганликда айблади. Аммо минглаб одамлар норозилиги ва Ғарб санкциялари таҳдидига дуч келганида, у «поябзални ҳавода алмаштирди» ва ўша заҳоти мухолифатнинг Россия-Белорусия иттифоқини синдириш режаси борлигини эълон қилди ва бу мамлакат иқтисодиётини ЯИМнинг ўнлаб фоизидан маҳрум қилишини айтди.
Беларус мухолифати эса ушбу режаларни рад этмоқда ва Москва билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини эълон қилди. «Мен ўз халқи нафратланадиган заиф диктаторни Россия томонидан қўллаб-қувватланиши учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман», деди пайшанба куни сайловлар арафасида ҳибсга олинган Виктор Бабарико штаб-квартираси раҳбари Мария Колесникова.
«Лукашенко доимо Россия билан муносабатларни ўрнатишда қийналиб келган. Бизнинг вазифамиз мулоқотга эришишдир ”деди у.
Россия Арманистонда ҳокимият тепасига келган мухолифат билан яхши муносабатларни ўрнатди. Бу мамлакат постсовет ҳудудидаги яна бир муҳим иттифоқчи давлат, Белоруссия каби, у ҳам ЕОИИ ва КХШТ ҳарбий блокининг аъзоси, дейди “Петербургская политика” жамғармаси президенти Михаил Виноградов.
Лукашенко бу намойишларга бардош беролмаслигини агар Россия англаб етса, ундан воз кечади, дейди у: «Белоруссия билан муносабатларда статус-кво ҳатто Лукашенкосиз ҳам сақланиб қолиниши мумкин».






