Бразилиялик шифокорлар коронавирус инфекциясининг оғир шакллари билан оғриган беморларнинг ҳужайраларида янги вирус зарралари тўпланадиган кўплаб ёғ микро-томчилар мавжудлигини аниқладилар.
"Беморларнинг иммунитет ҳужайраларида соғлом кўнгиллиларга қараганда кўпроқ ёғли микро-томчилар бор эди. Ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, янги турдаги коронавирус ушбу тузилишларнинг шаклланиши билан боғлиқ бўлган генларнинг фаоллигини оширади (У уларни кўпайтириш учун керак). Биз ушбу генларнинг фаоллигини бостирганимиздан сўнг, вирус жуда секин кўпая бошлади"-дейди олимлар.






