АсосийJamiyat

Дарслар 30 минутдан бўлиши мумкин. Синфдан 3 кишида вирус аниқланса, ўша синфнинг ўзи карантинга олинади

'Дарслар 30 минутдан бўлиши мумкин. Синфдан 3 кишида вирус аниқланса, ўша синфнинг ўзи карантинга олинади'ning rasmi

Айни пайтда Халқ таълими вазирлигида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги вакиллари иштирокида  "Республика мактабларида 2020/2021 ўқув йилини бошлаш ва санитария қоидаларига риоя этилиши тартиби" мавзуидаги матбуот анжумани ўтказилмоқда.  

Унда айтилишича, агар битта синфда бир вақтнинг ўзида 3 нафар ўқувчида вирус аниқланса, фақат ўша синф карантинга олинади.

Мазкур синф онлайн ўқишга ўтказилади.

Шунингдек, анжуманда Республика мактабларида 2020/2021 ўқув йилини бошлаш ва санитария қоидаларига риоя этилиши тартиби юзасидан маълумотлар берилмоқда. Таъкидланишича, дарс вақтини 30 дақиқага қисқартириш таклифи берилган.

    Бошқа янгиликлар