АсосийJamiyat

Андижон вилояти ҳокими мактаб битирувчиларига 5 миллион сўмдан сармоя берди

'Андижон вилояти ҳокими мактаб битирувчиларига 5 миллион сўмдан сармоя берди'ning rasmi

2020 йил 22 август куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги 30-умумтаълим мактабида бўлди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу муассасада ҳоким янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўрилиши, жумладан, мактаб ўқувчилари учун янада қулай шароит яратиш мақсадида ҳар бир синф хонасини янги ва замонавий парта ва стуллар ҳамда дарс машғулотларини янада сифатли олиб борилиши учун электрон доскалар билан таъминлаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берган эди. 

Бугун, 24 август куни Ш.Абдураҳмонов муассасада берилган топшириқлар асосида олиб борилаётган амалий ишларни кўздан кечирди. Бундан ташқари, мазкур муассасани тамомлаб касб-ҳунар эгаллаган 11-синф битирувчиларининг 14 нафарига тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳар бир битирувчига сармоя учун 5 млн сўмдан кредит маблағларини топширди.

    Бошқа янгиликлар