Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилишича, 2020 йил 25 август соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 664 (+23) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг барча 23 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 63 ёшли М.З. (аёл), Учтепа туманида яшаган 62 ёшли А.Т. (эркак) ҳамда Сергели туманида яшаган 55 ёшли С.Б. (аёл), жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.






