АсосийJamiyat

Бугун 316 нафар фуқарода коронавирус қайд этилди. Бу сўнгги кунлардаги энг паст кўрсаткич

'Бугун 316 нафар фуқарода коронавирус қайд этилди. Бу сўнгги кунлардаги энг паст кўрсаткич'ning rasmi

Шу йилнинг 25 август куни мамлакатимизда 316 ҳолатда касаллик қайд этилди, бу эса сўнгги кунлардаги энг паст кўрсаткичдир, деб хабар берди ССВ.

Бугун Тошкент шаҳрида 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтгача Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган ҳамда Навоий вилоятларида жами 432 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 39 664 нафар бемордан 35 983 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 90 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 394 нафар бемордан 294 нафари оғир, 110 нафари эса ўта оғир аҳволда.

    Бошқа янгиликлар