АсосийJamiyat

Маҳоратли журналист, “Зарафшон” газетаси мухбири Адҳам Ҳайитов вафот этди

'Маҳоратли журналист, “Зарафшон” газетаси мухбири Адҳам Ҳайитов вафот этди'ning rasmi

“Зарафшон” газетаси мухбири, кўплаб ёшларнинг заҳматкаш мураббийи  Адҳам Ҳайитов 69 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг расмий телеграм каналида маълум қилинди. 

Устоз 1951 йил 20 январда Ургут туманида туғилган эди. 1972 йилда Самарқанд давлат педагогика институтини битириб, “Зарафшон” газетасида мусаҳҳиҳ сифатида фаолият бошлаган. У киши бутун умр шу даргоҳда меҳнат қилди. Мухбир, бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари, масъул котиб сифатида фидокорона меҳнат қилди.  

Самарали фаолияти муносиб тақдирланиб, “Йилнинг энг фаол журналисти”, “Энг улуғ, энг азиз” республика танловларида ғолиб бўлганди. “Шуҳрат” медали соҳиби.

Биз ҳам таҳририятимиз номидан марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

    Бошқа янгиликлар