1

ССВ Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромованинг коронавирусдан вафот этганини маълум қилди

ЖАМИЯТ 26.08.2020, 10:10
ССВ Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромованинг коронавирусдан вафот этганини маълум қилди

ССВнинг сўнгги маълумотига кўра, Олмазор туманида яшаган 81 ёшли М.И. (эркак) ҳамда Мирзо Улуғбек туманида яшаган 73 ёшли Д.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Мирзо Улуғбек туманида яшаган 73 ёшли вафот этган бемор Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икрамова бўлиб, кеча 25 август куни унинг оламдан ўтгани хабар қилинган эди. Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги актрисанинг коронавирусдан вафот этганини тасдиқлади.

 Шунингдек, ССВнинг маълум қилишича, айни пайтда юртимизда 35983 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (90 фоиз) соғайган.

 Ҳозирда мамлакатимизда 3518 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 294 нафари оғир, 110 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1