АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда жорий йил бошидан буён 91 нафар вояга етмаган шахс бедарак кетган. Улар нега уйидан чиқиб кетаётгани маълум қилинди (видео)

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси жорий йилнинг бошидан то бугунги кунга қадар пойта...

'Тошкентда жорий йил бошидан буён 91 нафар вояга етмаган шахс бедарак кетган. Улар нега уйидан чиқиб кетаётгани маълум қилинди (видео)'ning rasmi

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси жорий йилнинг бошидан то бугунги кунга қадар пойтахтда бедарак йўқолган вояга етмаган шасхлар ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди. Унга кўра, ўтган 8 ой давомида Тошкент шаҳрида 91 нафар вояга етмаган шахс уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Шундан ҳозирга қадар уларнинг 90 нафари топилган ва 1 нафари ҳамон қидирувда.

Шунингдек, тайёрланган кўрсатув давомида вояга етмаган шахсларнинг ўз уйидан сабабсиз чиқиб кетиб, қайтиб келмаслик ҳолатларининг асосий сабаблари ҳам санаб ўтилган. Маълум бўлишича, уйидан чиқиб кетаётган вояга етмаганларларнинг оилавий шароити, турмуш тарзи ва оилавий муҳитнинг носоғломлиги, уйдаги жанжал ва келишмовчиликлар, шунингдек, балоғат ёшидаги ўзгаришлар сабаб ушбу ҳолатлар кўп кузатилмоқда. 

Ҳозирда ана шундай оилалар ва уйидан чиқиб кетаётган вояга етмаган шахслар билан ишлаш бўйича марказ фаолият юритаётган бўлиб, у ерда юқоридаги ҳолатларга тушган фарзандлар билан ишлаш йўлга қўйилган.

Батафсил видео:

 

 

    Бошқа янгиликлар