Коронавирусдан даволангандан сўнг ошқозон ости бези, ошқозон ва ичак касалликлари бўйича мурожаатлар кўпроқ келиб тушмоқда. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, профессор Севара Убайдуллаева “Shifobaxshuz” Телеграмм каналига маълум қилди.
«Коронавирус ўпкада кечса ҳам, ошқозон, ошқозон ости бези, ичак, ўт пуфагидаги жароҳатлар бир ярим, икки ойлаб узоқ тикланмоқда. Асаб тизим касалликлари бор инсонларга ҳам кучи таъсир қилаётгани кузатилмоқда. Ҳозирча бу кузатишларимиз натижаси. Келажакда коронавирусдан сўнг организмда қандай ўзгаришлари бўлиши, вирус қайси аъзоларга кучли таъсир ўтказиши ҳақида таҳлил натижасини берамиз», – деди мутахассис.
Унинг қўшимча қилишича, Европа давлатлари орасида кўпроқ Осиё ирқига хос ва қони резус-манфий бўлган инсонларда вирусни юқиши, касаллик оғирроқ кечиришга мойиллиги юқорилиги кузатилган.






