АсосийMadaniyat

Йил охирига қадар «Ўзбеккино» саккизта янги мультсериал тақдим этади

'Йил охирига қадар «Ўзбеккино» саккизта янги мультсериал тақдим этади'ning rasmi

 Соҳадаги ислоҳотлар анимацион фильмлар ишлаб чиқариш концепциясига ҳам таъсир кўрсатди. 2019 йилда болалар аудиториясида талаб даражаси паст ва эскирган формат бўйича болалар учун фильмларни яратишнинг амалда монополлаштирилган тизими мавжуд эди. 2019 йилда 12 та мультфильм учун сарфланган умумий бюджет 4 458 млрд. сўмни ташкил этган, шулардан 76,24 фоизи (3 млрд.400 млн. сўм) давлат мультстудиясига йўналтирилган бўлган.

Бу ҳақида «Ўзбеккино» Миллий Агентлиги, Жаоматчилик ва Бадиий кенгашлари, Ўзбекистон Республикаси Киноарбоблари ижодий уюшмасининг қўшма баёнотида айтилади.  

2020 йилдан бошлаб, «Ўзбеккино» хусусий ва ҳамкорлик студиялари, шунингдек, қўшимча маблағларни жалб қилган ҳолда кўп қисмли мультфильмлар ишлаб чиқаришга ўтди.

Бу йил умумий суммаси 9 млрд.сўм ва 50 минг АҚШ доллари бўлган 8 та мультпликцион сериаллар суратга олиш режалаштирилган, шулардан 4 400,0 млрд.сўм бюджет маблағлари ва режалаштирилаётган 4 600,0 млрд.сўм ва 50 минг АҚШ доллари ҳамкорлар ва ҳомийлар маблағларидир. «Хўжа Насриддин» мультсериалини суратга олиш бўйича «Союзмультфильм» студияси билан шартнома имзоланган. Бу йил аввал эълон қилинган миллий мульқаҳрамон яратиш бўйича танловлар ғолиблари аниқланади.  

Бир вақтнинг ўзида бир нечта тарбиявий аҳамиятга эга мультфильмлар нашрга тайёрланмоқда. Улар турли ёшдаги болалар учун мўлжалланган. Масалан, «Уч ажойиб болакай» мультсериали кичик ёшли болажонларни аҳлоқ-одоб қоидалари, уйда, меҳмонда, кўча-куйда ўзини қандай тутиш кераклиги ҳақидаги маълумотлар билан таништиради.  

«Сеҳрли қаламдон» мультфильми мактаб ёшидаги болалар учун мўлжалланган. Ўқувчининг қаламдонидан жой олган ажойиб ўқув қуроллари жонланиш қобилиятига эга бўлиб, улар ўқувчига дунёнинг тузилиши ҳақида сўзлаб берганча, билим олиш, илмий фактларни ўзлаштиришга яқиндан ёрдам беришади.

Табиатшуносликка бағишланган «Элементлар» лойиҳаси эса болаларни табиат ҳодисалари ва Коинотнинг физикавий қонунлари билан таништиради.

    Бошқа янгиликлар