АсосийSalomatlik

COVID-19 дан тузалган кишида иммунитет шаклланадими ёки касалликни бир неча марта юқтириши мумкинми?

'COVID-19 дан тузалган кишида иммунитет шаклланадими ёки касалликни бир неча марта юқтириши мумкинми?'ning rasmi

Ушбу саволга бугун АОКАда ўтказилган брифингда иштирок этган Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова қуйидагича жавоб берди:

COVID-19 янги касаллик бўлганлиги боис бу борада аниқ жавоб йўқ. Саволга жавоб бериш учун қўшимча тадқиқотлар зарур, айниқса бир кишида касаллик кечиши вақти ва антитаначалар жавобини, хусусан, Т-ҳужайра реакциясини ўрганиш лозим.  

Ҳозирча бизга аён бўлишича, COVID-19 га чалинган беморларда маълум даражада иммун жавоб шаклланган бўлиб, у такрор касалланишдан ҳимоя қилади.

Лекин бу иммун жавоб қай даражада сақланиши ва қанча вақт давом этиши бизга маълум эмас.  

Аввалги коронавирус инфекцияларини (SARS, MERS) даволаш тажрибалари, шунингдек, Европа давлатларида олиб борилган тадқиқотлардаги маълумотлар вақт ўтиши билан иммунитет пасайишини кўрсатади.

Яқин вақтларда ўтказилган тадқиқотга кўра, иммун жавоб пасайиши даври — 75 кунни ташкил этади.

Лекин бу — вакцина таъсир кўрсатмаслигини англатмайди. Чунки эмлашдан сўнг организмда инфекцияга қарши қандай курашишни эслатувчи "хотира ҳужайралари" ишлаб чиқарилади.

Бу ҳужайралар бош мия суякларида яшайди ва танага инфекция юқиши жараёнида фаоллашади.

    Бошқа янгиликлар