АсосийJamiyat

ИИВ тузилмасида қатор тайинловлар амалга оширилди

'ИИВ тузилмасида қатор тайинловлар амалга оширилди'ning rasmi

Ички ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати хабарига кўра, вазирликда қатор тайинловлар амалга оширилди. 

Қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинланди:

Подполковник Aнвар Маматович Нормаматов Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Aнвар Нормаматов Қизириқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Aбдувоҳид Найимович Жалилов Бухоро вилояти Жондор тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Aбдувоҳид Жалилов янги лавозимга қадар Вобкент тумани ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Aзизжон Ражабович Aшуров Бухоро вилояти Вобкент тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Янги лавозимга қадар Aзизжон Aшуров Олот тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Сергели туманлари ИИО ФМБга янги раҳбарлар тайинланган эди.

 

    Бошқа янгиликлар