АсосийJinoyat

Тўрақўрғонда маст улфатлар бир бирини болға билан жароҳатлади

'Тўрақўрғонда маст улфатлар бир бирини болға билан жароҳатлади'ning rasmi

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар беришича, 14 август куни тунги соат 02:00 ларда Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқаро ўз уйида таниши билан спиртли ичимлик ичади. Бир шиша алкоголь маҳсулотини тугатишгач, шериги яна олиб келиш учун кўчага чиқиб кетади. Қайтиб келса, уй эгаси эшикни қулфлаб қўйган бўлади. 

Эшикдан кира олмаган маст фуқаро оғайнисининг уйига девордан ошиб ўтади. Буни кўрган уй эгаси унга қаратиб болғани отганида болға шеригининг ўнг оёқ болдир соҳасига теккан. Натижада жабрланувчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра унинг олган тан жароҳати ўнг оёқ болдир суягини очиқ синиши кўринишида бўлиб, оғирлик даражасига кўра, оғир тан жароҳати эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

    Бошқа янгиликлар