Биринчи маротаба Ўзбекистоннинг энг баланд нуқталаридан бири, Ҳазрати султон чўққисининг энг юқори қисмини суратга олишга эришилди.
Бу ҳақда Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Клипмейкер ва фотоблогер Умид Нормуратов Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги, баландлиги 4030 метр бўлган Ҳазрати султон чўққисининг энг юқори қисмини суратда олишга муваффақ бўлди.
Aйтишларича, ушбу жойда илоҳий куч яширин бўлиб, шу кунгача чўққини энг баланд нуқтасини суратга олишга бўлган ҳаракатлар самарасиз якунланган.






