Бугун, 26 август куни Мўйноқ аэропортида илк самолёт парвози амалга оширилди
Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати маълум қилди.
Президентнинг алоҳида эътиборлари асосида кундан-кун чирой очиб бораётган Мўйноқ аэропортига мана кўп йиллик узулишлардан сўнг илк AIRBUS A-320 самолёти келиб қўнди, дейилади хабарда.






