АсосийJamiyat

"Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармасидагилар бу сафар 2,8 млрд сўм маблағни ўзлаштириб юборишди

'"Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармасидагилар бу сафар 2,8 млрд сўм маблағни ўзлаштириб юборишди'ning rasmi

Ўзбекистон «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат жамғармасида жуда кўп миқдорда талон-тарожликлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда жамғарма директори М.А.ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктириб, дори воситалари ва тиббиёт ускуналарини қиммат нархларда сотиб олиб, жамғарманинг 2,8 млрд сўм маблағларини ўзлаштириб юборишгани  ошкор  бўлди.

Ҳолат  бўйича жамғарма директори М.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар