АсосийSalomatlik

Ўзбекистонда коронавирус беморлари учун ўпкани сунъий вентиляция қиладиган нечта мослама бор?

'Ўзбекистонда коронавирус беморлари учун ўпкани сунъий вентиляция қиладиган нечта мослама бор?'ning rasmi

Ушбу саволга бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов қуйидагича жавоб берди:

Албатта, юртимизда илк бор коронавирус қайд этилган пайтда даволаш муассасаларида мингга яқин ИВЛ аппарати мавжуд бўлган бўлса, айни пайтга қадар яна 2000 дан зиёд ИВЛ аппаратлари келтирилган.

Ҳозирда коронавирусга чалиниб, ИВЛ аппаратига эҳтиёж сезган оғир аҳволдаги беморларни даволаш учун аппаратларнинг сони етарли.  

Шу ўринда айтиш керакки, ИВЛ аппаратлари тегишли кўрсатмаларда келтирилган бошқа турдаги касалликларда ҳам қўлланилади.  

Пандемиягача республикамизда мавжуд булган ИВЛ аппаратларининг барчаси импорт сифатида хориждан харид қилинган бўлса, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда янги завод қуриб битириш арафасида ва йилнинг охиригича «Хирана» русумли ИВЛ аппаратлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши бошланади.

Бу аппаратлар нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни давлатларга ҳам сотилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар