АсосийJamiyat

Зангиотада қурилган янги махсус шифохона ва Тошкент металлургия заводигача автобус йўналиши ташкил этилди

'Зангиотада қурилган янги махсус шифохона ва Тошкент металлургия заводигача автобус йўналиши ташкил этилди'ning rasmi

Бу ҳақда "Toshshahartransxizmat" хабарида айтилишича, ушбу йўналиш Тошкент вилояти, Зангиота туманида барпор этилган “Зангиота юқумли касалликлар махсус шифохонаси”га ташриф буюраётган фуқароларга ва “Тошкент металлургия заводи” ишчи-хизматчиларига қулайликлар яратиш мақсадида ташкил этилди.

2020 йил 28 августдан бошлаб, 75-сонли “Чортоқ маҳалласи – Оқтепа майдони” автобус йўналишининг ҳаракати “Чортоқ маҳалласи” сўнгги бекатидан Чортоқ кўчаси, 4Р21-ҳалқа автомобиль йўли орқали “Тошкент металлургия заводи” бекатигача узайтирилади.  

Ушбу йўналишнинг “Тошкент металлургия заводи” бекатидан кейинги  ҳаракати 4Р21-ҳалқа автомобиль йўли, Чирчиқ дарёсидан ўтказилган автомобиль кўприк йўлидан сўнг жойлаштирилган қайрилиб олиш манзили, 4Р21-ҳалқа автомобиль йўли, Чортоқ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ташкил қилинади.

    Бошқа янгиликлар