АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 1-2 ой ичида касаллар сони кескин ортади, агарда...

'Ўзбекистонда 1-2 ой ичида касаллар сони кескин ортади, агарда...'ning rasmi

АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда муҳим саволларга жавоб қайтарилди. 

Хусусан, Ўзбекистонда вазият карантин туфайли анча барқарорлашди. Энди  карантин қоидалари  юмшатилгандан сўнг, боғча, мактаб, олийгоҳлар иш фаолиятини бошлагандан сўнг вазият ёмонлашмайдими, деган саволга жавоб қайтарилди.

— Тўғри, июнь-июль ойлари жуда қийин кечди. Одамлар вирус хавфини жиддий қабул қилишди. Шу даврда тартиб-интизомга қатъий риоя килишни бошладилар ва бу билан тиббиёт ходимларига анча ёрдам бердилар. Шунингдек, эпидемиологик вазият бир мунча барқарорлашди.

 Аммо ҳозирда аҳоли ўртасида яна бўшашиш кузатилмоқда, айникса ёшлар ўртасида. Ижтимоий масофани сақламай, ниқобларни нотўғри тақиш ҳолатлари кузатилмокда.  

Тажрибалар шуни кўрсатдики, бошқа давлатларда бефарқлик ҳолатлар кузатилганда касаллик сони яна ортган. Бизда ҳам шундай вазият кўпайса, 1-2 ой ичида касаллар сони кескин ортади, вазият ёмонлашади.  

Шунинг учун барча, шу жумладан ота-оналар, болалар ҳамда  ўқитувчилар эҳтиёт чораларига қатъий амал қилишлари зарур.    

Вазиятни назорат килиш одамларнинг ўз қўлларида, дея тушунтирди мутахассис

    Бошқа янгиликлар