АсосийЖАМИЯТ

Бўстонлиқ туманига ҳоким ва сектор раҳбарлари тайинланди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига Аҳмедов Жўрабек Илҳомович ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақ...

'Бўстонлиқ туманига ҳоким ва сектор раҳбарлари тайинланди'ning rasmi

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига Аҳмедов Жўрабек Илҳомович ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ж.Аҳмедов бунга қадар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Инвестицияларни жалб қилиш ва туризм инфраструктурасини ривожлантириш департаменти бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.

Саидов Ўктамжон Абдуллаевич – Бўстонлиқ туман прокурори вазифасига тайинланди.

Ўктамжон Саидов 1973 йилда Қашқадарё вилояти Касби туманида туғилган. Шу пайтга қадар Сурхондарё вилояти прокурори, Шеробод тумани прокурори, Бош прокуратура бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Зокиров Зарифжон Нумонович – Бўстонлиқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Зарифжон Зокиров шу вақтга қадар Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ маъмуриятчилиги билан ишлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, Давлат солиқ қўмитаси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Шермуҳамедов Шерзод Абдивалиевич – Бўстонлиқ туман ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасига тайинланди.

Шерзод Шермуҳамедов 1977 йилда Тошкент вилояти Қибрай туманида туғилган. Шу пайтга қадар Чирчиқ шаҳар ИИБ бошлиғи, Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили – марказ бошлиғи лавозимларида ишлаган.

    Бошқа янгиликлар