АсосийDunyo

Афғонистонда 122 киши сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлди

'Афғонистонда 122 киши сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлди'ning rasmi

Афғонистоннинг шарқий 12та вилоятида келиб чиққан сув тошқинлари оибатида 122 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Узрепорт ёзмоқда. 

 147 киши жароҳатланди, шунингдек бедарак йўқолганлар ҳам бор, дея хабар берди давлат табиий офатларга қарши кураш ва инсонпарварлик масалалари бўйича вазирлик. 

Энг кўп талофат кўрган ҳудуд Парван провинцияси бўлди. Бу ерда 85 киши вафот этди, 110 киши жарохатланди.

Сув тошқинлари тўхтагач йўллар қалин лой билан қопланди. Маҳаллий ахоли кўчаларни лойдан тозалашга ҳаракат қилмоқда.

Табиий офатларга қарши Давлат вазирлигининг статистикасига кўра, ҳалокатли сув тошқинлари 1,500 та уйни ва 1100 гектар қишлоқ хўжалиги ерларини вайрон қилган.

    Бошқа янгиликлар