АсосийSalomatlik

Нейтраллаштирувчи антитанача коронавирусни қайта юқтиришдан тўлиқ ҳимоялаши исботланди

'Нейтраллаштирувчи антитанача коронавирусни қайта юқтиришдан тўлиқ ҳимоялаши исботланди'ning rasmi

Тадқиқотчилар 2020 йил май ойида Сиэтлдан чиққан балиқ овловчи кема бортида бўлган уч нафар одамда антитаначани аниқлашган. SARS-CoV-2 жами 122 кишидан 104 нафарида қайд этилган. Бироқ нейтраллаштирувчи антитаначаси бўлган одамлар сузиш вақтида ва ундан кейин ҳам касал бўлишмаган.

️Бу коронавирусга қарши етарлича самарали вакцина яратиш мумкин эканини исботлайди. У эса ўз навбатида пандемияни тўхтатишга ёрдам беради.

Нейтраллаштирувчи антитаначалар — бу оқсилли молекулалар. Улар ҳужайраларни вирус ёки бактериялар сифатида намоён бўлувчи антиген ташувчиларидан ҳимоя қилади. Антитанача патогеннинг устига ёпишиб олиб, уларнинг фаоллигини чеклайди.

 

    Бошқа янгиликлар