1

Пандемия шароитида таълим жараёнини ташкил этиш чоралари белгиланди

СИЁСАТ 28.08.2020, 20:44
Пандемия шароитида таълим жараёнини ташкил этиш чоралари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 28 август куни умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Таъкидланганидек, бутун дунёга ёйилган коронавирус пандемияси таълим соҳаси олдига ҳам янги муаммо ва талабларни қўймоқда. Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганидан сўнг, 16 мартдан бошлаб, анъанавий таълим жараёнлари вақтинчалик тўхтатилган эди. Болалар уй шароитида онлайн таҳсил олди.

Янги ўқув йили яқинлашгани сари барча ота-оналарни ўқиш қачон ва қай тарзда бошланиши қизиқтирмоқда. Бугунги кунда мактаб ўқувчилари сони олти миллион икки юз мингдан зиёдлиги инобатга олинса, юртимизда бу масалага бефарқ оила йўқлигини айтиш мумкин.

Шу боис давлатимиз раҳбари ҳукуматга бу борада халқ фикрини билиш, ота-оналар ва муаллимлар билан маслаҳатлашган ҳолда, ҳар томонлама чуқур ўйланган қарор қабул қилиш бўйича кўрсатма берган эди. 

Шу мақсадда, Халқ таълими вазирлиги томонидан алоҳида сўровнома тузилиб, ҳар бир ота-онанинг фикри батафсил ўрганилди. Бу тадбирда 5 миллион 500 минг нафар ота-она иштирок этди. Уларнинг 76 фоизи таълим жараёнини мактабга қатнаган ҳолда, яъни анъанавий шаклда олиб бориш тарафдори бўлган. 24 фоизи эса масофавий шаклда – теледарслар орқали давом эттиришни маъқул кўришган.

Бундан ташқари, мазкур масала юзасидан дунёдаги вазият ҳам ўрганилди. Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус дунёда коронавирус касаллиги яна икки йилгача давом этиши мумкинлигини билдирди. БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш пандемия сабабли кўп давлатларда тўхтаб қолган таълим жараёни оқибатлари келгусида дунё ҳамжамияти учун ўта оғир бўлиши мумкинлигини айтди. Бу дегани барчамиз пандемия шароитида коронавирус билан яшаш, ишлаш ва фарзандларимизни ўқитишга тайёр бўлишимиз керак.

Ўқитувчилар билан ўтказилган мулоқотларда ҳам аксарият педагоглар болажонларнинг кўзи ва қалбларини соғинганини, таълим ва тарбия беришга тайёр эканини, мактаблар очилишини орзиқиб кутаётганини билдиришган.

Шу хулосалардан келиб чиқиб, мактабларда таълим жараёнини бир вақтнинг ўзида икки хил шаклда ташкил этишга қарор қилинди. Яъни, аксарият ота-оналар талабига кўра анъанавий, шу билан бирга масофавий шаклда йўлга қўйилади.

 – Мендан бугунги кун қаҳрамонлари ким деб сўрашса, бу соғлиқни сақлаш ходимлари билан бир қаторда ҳурматли устозларимиз, деб айтган бўлар эдим, – деди Президент йиғилишда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1