Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Б.С. ва Ў.Ғ.лар қўлга олиниб, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Департаментнинг Уйчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б.С. ва Ў.Ғ.лар олдиндан тил бириктириб, фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида фуқаро Б.С.нинг ишончига кириб, унга тумандаги “Пастгузар” МФЙ ҳудудида жойлашган мевали боғ еридан 0.30 га бўш турган ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳужжатлаштириб олиб бериш эвазига 445 млн. сўм талаб қилишиб, шундан, 7 500 АҚШ доллари ва 25 млн. сўмни олаётган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.С. ва Ў.Ғ.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.