АсосийJamiyat

Чилонзорда чиқиндилар тўпланган ҳудуд тозаланиб, спорт майдончаси ташкил этилмоқда

'Чилонзорда чиқиндилар тўпланган ҳудуд тозаланиб, спорт майдончаси ташкил этилмоқда'ning rasmi

Айни кунларда пойтахтимизда 2020-2021 йилги кузги-қишки мавсумга тайёргарлик ишлари жадал олиб борилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Чилонзор туманининг Ал Хоразмий МФЙ 11-уй ертўласида сув тўпланиб қолиши муаммоси кўп кузатиларди.  Шунингдек, уй атрофидаги ҳудудларда баъзи одамларнинг тартибсизлиги сабаб чиқиндилар тўпланган.

Бу масала мутасаддилар томонидан ўрганилиб, ертўладаги муддатини ўтаган носоз қувурлар янгиланган, ҳудуд чиқиндилар тозаланиб,  очилган майдонда болалар майдончаси, спорт майдончаси, дам олиш жойи ташкил этилмоқда.

Ноқонуний қурилмалар бартараф этилиб, 11,12,13-уй оралиғидаги ер остидан ўтган иссиқлик таъминоти қувурлари янгиланди ва ички йўллар асфальт қилинди.

Шунингдек, Бунёдкор шоҳ кўчасидаги 12 қаватли 14а-уйда лифтлар яроқсиз ҳолга келиб қолгани, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун ажаратилган чиқиш эшиги беркитиб қўйилгани каби бир қатор муаммолар бор эди.

Мутасаддилар томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида лифтларнинг носоз эшиклари таъмирланди, уларга ёритгичлар ўрнатилди ва яроқлилик муддатини ўтган 2 та лифт янгилаш учун дастурга киритилди. Ҳозирда бу борада демонтаж ишлари бошланган.

    Бошқа янгиликлар