АсосийJamiyat

Июль ойи учун сотиб олинган чипталарни дам олиш кунлари ҳам қайтариш мумкин -- "Тошшаҳартрансхизмат"

'Июль ойи учун сотиб олинган чипталарни дам олиш кунлари ҳам қайтариш мумкин -- "Тошшаҳартрансхизмат"'ning rasmi

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан июль ойи учун сотувга чиқарилган ойлик йўл чипталаридан карантин чекловлари сабаб фойдаланилмаганлиги учун жорий йилнинг 1-сентябрига қадар улар қайтариб олиниши хақида аввал хабар берилган эди.

Мустақиллик байрами муносабати билан 30, 31 август ҳамда 1-сентябрь --  дам олиш  кунлари этиб белгиланганди. Бу эса ойлик йўл чипталарини қайтаришда фуқароларга ноқулайлик туғдириши мумкин. 

Ушбу ҳолатни инобатга олиб мазкур дам олиш кунларида ҳам соат 8:00 дан 17:00 га қадар ойлик йўл чипталарини қайтариб олиш давом эттирилади. Бунинг учун "Тошшаҳартрансхизмат"АЖ томонидан махсус навбатчилик йўлга қўйилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар