1

Президент Яшнобод туманида қурилаётган кўп қаватли уй ва коттежларни бориб кўрди

СИЁСАТ 29.08.2020, 21:52
Президент Яшнобод туманида қурилаётган кўп қаватли уй ва коттежларни бориб кўрди

Аввал хабар берилганидек, бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрини жамоатчилик вакиллари билан бирга айланди. Дастлаб Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида бўлди. Давлатимиз раҳбари “Бодомзор” бекатидан янги “Туркистон” бекатигача поездда бориб, амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.   

Кейин Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Сўнг бугундан ишга туширилган ерусти ҳалқа метросига келди, поездда юрди.

Президент матбуот хизмати хабар беришича, давлат раҳбари Яшнобод туманида барпо этилаётган уй-жойларни ҳам бориб кўрди. 

«Ассалом, соҳил» деб номланган 23 гектарлик бу мажмуада 22 та 9-16 қаватли уй қурилмоқда. Уларда 3236 хонадон бўлади.

Конструкциялар 9 баллдан юқори амплитудадаги сейсмик чидамлиликка эга. Деворлар 3 қопламали бўлиб, хонадонлар қишда илиқ, ёзда салқин бўлишини таъминлайди. Ҳар бир хонадон модуль типидаги алоҳида иситиш қозони билан жиҳозланади.

Уйлар кўчиб келиш учун тайёр ҳолатда топширилади. Харидорлар талаби ва имкониятига қараб, уларда комфорт, бизнес ва эконом классдаги шароитлар яратилади.

Мажмуа ҳудудида болалар боғчаси ва мактаб, спорт ва ўйин майдончалари, дўконлар, кафелар, савдо маркази барпо қилинади.

Шавкат Мирзиёев хориж тажрибаси асосида қурилган енгил конструкцияли коттежларни ҳам кўздан кечирди. Бу уйлар арзонлиги, ўн кунда битказилиши билан ажралиб туради, буюртма асосида бир неча хил шаклда қуриб берилади. Бундай коттежлар, айниқса, тоғли ва чўл ҳудудлари учун жуда мос келади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1