2020 йил 29 август соат 23:30 ҳолатига кўра, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди, дея хабар қилади ССВ матбуот хизмати.
Уларнинг бири Шайхонтоҳур туманида яшаган 79 ёшли М.Х. (эркак), иккинчиси, Учтепа туманида яшаган 64 ёшли А.Ш. (эркак).
Бугун соат 17:00 ҳолатига 2 нафар -- Юнусобод туманида яшаган 79 ёшли Ж.К. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 57 ёшли М.А. (эркак) коронавирусга чалинган бемор вафот этганди.
Соат 10:00 ҳолатига эса Миробод туманида яшаган 72 ёшли Н.Ш. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 65 ёшли Э.Р. (эркак), жами 2 нафар коронавирус қурбони бўлишганди.
Шу тариқа айни вақтга қадар 6 нафар бемор -- бари Тошкент шаҳридан, вафот этди.






