АсосийDunyo

Кореянинг Инчон, Сеул ва Кёнгидо провинцияларида карантин чораларини кучайтирилди

'Кореянинг Инчон, Сеул ва Кёнгидо провинцияларида карантин чораларини кучайтирилди'ning rasmi

29 август куни Корея Республикаси Ҳукумати Инчон, Сеул ва Кёнгидо провинцияларида карантин чораларини кучайтириши тўғрисидаги қарорни эълон қилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда. 

Шу йилнинг 30 августидан 6 сентабрига қадар барча ижтимоий дистанция режимига ўтилади, бу мавжуд бўлган 3-даражадан 2,5 даражага тенгдир.

Таъкидлаш жоизки, Жанубий Кореяда 3-даражага ўтиш, бу иқтисодиётга катта зарар олиб келиши мумкин, шунинг учун бу масала ҳар томонлама кўриб чиқилмоқда.

Барча жамоат овқатланиш жойлари соат 21:00 гача ишлайди, 21:00 дан 5:00 гача эса фақат озиқ-овқат етказиб бериш хизмати ёки дўконлардан сотиб олиш амалга оширилади.

Кўчага маскасиз чиқмаслигингизни эслатиб ўтамиз.

    Бошқа янгиликлар