Тайваннинг шимоли-ғарбидаги Синчу шаҳрида бўлиб ўтган фестивал пайтида уч яшар қизча варрак учириш марсомидан мўъжизавий тарзда омон қолди, деб хабар берди Euronews.
Ота-оналар фарзандлари қандай қилиб варрак ипини ушлаб олганини пайқамай қолишган. Варрак қизчани осмонга 10 метр баландликка кўтарди. Бир неча сония давомида бола шокка тушган оломон олдида осмонда чайқалиб, кейин ерга йиқилиб тушди.
Ота-онасининг сўзларига кўра, қиз шокдан омон қолган, аммо жисмоний зарар кўрмаган.
Ҳодиса туфайли "Шамоллар шаҳри" номи билан танилган Синьчжу фестивали тўхтатилди.
31.08.2020 09:34
Тайванда ўтказилган фестивалда варрак 3 яшар қизчани осмонга олиб чиқиб кетди






