1

Шавкат Мирзиёев: "Жуда кўп ишларимиз тўсиқларга дуч келмоқда. Ҳали кўп раҳбарлар бунақа очиқликка тайёр эмас"

СИЁСАТ 31.08.2020, 19:22
Шавкат Мирзиёев: "Жуда кўп ишларимиз тўсиқларга дуч келмоқда. Ҳали кўп раҳбарлар бунақа очиқликка тайёр эмас"

Аввал хабар қилинганидек, Кўксарой қароргоҳида мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбири бўлиб ўтди. Унда Президент жойлардаги айрим раҳбарларнинг очиқ ва шаффоф фаолиятга тайёр эмаслигини танқид қилди.

Бизга битта нарса керак: раҳбарларнинг оёғи узилмасдан, бошлаган ишларимизни ҳалол-поклик билан давом эттирсак кам бўлмаймиз.  

Кўп иллатларни унутишимиз керак. Қийин бўлаяпти. Ҳокимларимизга халқнинг ичига кир, халқнинг олдига бор, одамнинг дардини эшит, мана шу эшитган дардини, қўлингдан келмаса, яхши гап билан, қўлингдан келса, иш билан амалда кўрсат, деб жуда кўп ҳаракат қилаяпмиз.  

Лекин беш қўл баравар эмас. Жуда кўп-кўп ишларимиз тўсиқларга, жойлардаги ноинсофчиликларга дуч келмоқда. Ҳали кўп ижро органлари раҳбарлари бунақа очиқликка тайёр эмас. Бу очиқ Ўзбекистон.  

Вирус ёнимизда юрибди. Мана, Миллий театримизнинг раҳбари вафот этди. Роса ҳаракат қилдик, минг афсус, асраб қололмадик. Шу воқеалардан кейин кўзимга ҳеч уйқу келмади. Ўзимизга кўп нарса боғлиқ. Эҳтиёт бўлиб, шифокорлар айтганини қилайлик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1