АсосийJamiyat

Бухорода байрамга атаб байроқ рангига бўялган "Ласетти" жарима майдончасига жойлаштирилди

'Бухорода байрамга атаб байроқ рангига бўялган "Ласетти" жарима майдончасига жойлаштирилди'ning rasmi

Автомашинасининг тусини ўзгартириб, давлат рамзларидан бирига ўхшатиб бўяган шоввознинг ҳаракатларига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Айтилишича, 1987 йилда Бухоро шаҳрида туғилган Т. Ф., 2020 йил 31 август куни соат 10:40 ларда Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси бўйлаб ўз бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли 80 О 727 РА давлат рақам белгили транспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси “Давлат байроғи”  тусида бўяб ўзгартириб, ҳайдаб юрган. Удан шахсига оид ва бошқа тегишли ҳужжатлар сўралганда ҳужжат тақдим қилмаган. Давлат рамзига нисбатан ҳурматсизлик қилгани ва ҳужжатсиз автомобил бошқаргани учун бу ҳайдовчи вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилган. Автомашинаси эса қонуний чора кўриш учун тегишли тартибда жарима майдончасига жойлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар