Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, 2020 йил 2 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 540 (+103) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 78 нафари Тошкент вилоятида, 23 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.






