АсосийJamiyat

Алишер Қодиров танқид қилиб чиққан “Мурад Буилдингс”нинг баннери “Тошкент сити”дан олиб ташланди

'Алишер Қодиров танқид қилиб чиққан “Мурад Буилдингс”нинг баннери “Тошкент сити”дан олиб ташланди'ning rasmi

Хабарингиз бор, “Мурад Буилдингс” қурилиш компанияси томонидан “Тошкент сити” мажмуасида тиббиёт ходимларининг коронавирус инфекциясига қарши курашишдаги мардонавор ҳаракатини эътироф этган ва рус тилида ёзилган “Жасорат учун ташаккур!” мазмунидаги баннер кенг жамоатчилик томонидан танқид қилинган эди. Хусусан, “Миллий тикланиш” демократик партияси етакчиси Алишер Қодиров ҳам ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида танқидий муносабат билдирганди.

Масала юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъуллари билан биргаликда “Ташкент Сити” ҳудудида қад кўтараётган “НEСТ ОНE” турар жой ва савдо мажмуасига ташриф буюрилди. Муҳокамалар ва турли эътирозларга сабаб бўлган ташқи паннодаги мазкур ёзув ва лавҳа юзасидан мажмуа мутасаддилари билан суҳбатлашилди. Бу ҳақда Давлат тилини ривожлантириш департаментининг расмий каналида хабар қилинмоқда.

"Вазиятни тўғри англаган тадбиркор томонидан бугун Давлат тилида баён этилмаган баннер олиб ташланганининг гувоҳи бўлдик.

Шу ўринда айтиш керакки, Давлат тили учун қайғурган тилимиз жонкуярларига масалага бефарқ бўлмасдан, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда иштирок этганликлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Тадбиркор саъй-ҳаракатини ҳам эътироф этган ҳолда бошқа тадбиркорларни ҳам миллий ғуруримиз ҳисобланган Давлат тили мавқеини юксалтиришга чақириб қоламиз. Зеро, давлат тилини ҳимоя қилиш барчамизнинг бурчимиздир", - дейилади Департамент расмий хабарида. 

    Бошқа янгиликлар