АсосийJamiyat

Акмал Бурхонов: "Юқори амалдорлардан кўп қўнғироқлар бўлди"

'Акмал Бурхонов: "Юқори амалдорлардан кўп қўнғироқлар бўлди"'ning rasmi

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Aкмал Бурханов «Газета.uz»га берган интервьюсида олдин эгаллаган лавозимларида учраган коррупция ҳолатлари, Ўзбекистонда коррупцияни қўзғатувчи омиллар, қонунчиликда қандай бўшлиқлар борлиги ва агентлик давлат бюджетини талон-тарож қилиш ҳолатлари билан қандай курашиши ҳақида сўзлаб берди.

 

Биз агентлигимизга ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилганимизда, бизга жуда кўп қўнғироқлар бўлди, жумладан, юқори амалдорлардан ҳам. Улар: «Буни ишга ол, у қобилиятли, сенга шунақа одамлар керак, ишончли ва билган одамларни ишга олиш керак» дейишарди. Мен «Aгар у қобилиятли бўлса, унда бизда жамоат комиссияси бор, синов жараёнлари мавжуд. Мен кимни ишга олиш ва олмаслик тўғрисида қарор қабул қила олмайман ёки буюра олмайман», деб жавоб берардим.

Улар шуни тушунишлари керакки, айнан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги шаффоф тузилма бўлиши керак, биз холислигимиз ва адолатимизга шубҳа қилиниши учун сабаблар ёки ишоралар яратишга ҳаққимиз йўқ. Aммо, афсуски, ҳатто мансабдор шахслар, давлат органлари вакиллари ҳам бу фарқларни тўлиқ англамайдилар", —  Акмал Бурхонов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори.

 

    Бошқа янгиликлар