Қибрайда 70 ёшли чол дала ҳовлисида каннабис етиштирган, уйида марихуана сақлаган. "Букрини гўр тузатади", деб шунга айтишса керак

ЖИНОЯТ 06.09.2020, 13:43
Қибрайда 70 ёшли чол дала ҳовлисида каннабис етиштирган,  уйида марихуана сақлаган. "Букрини гўр тузатади", деб шунга айтишса керак

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси тезкор ходимлари томонидан 2020 йил 19 август куни Қибрай туманида ўтказилган «Қорадори-2020» тадбири давомида, дала ҳовлисида кўп миқдорда каннабис ўсимлиги етиштириб, уйида марихуана сақлаб келаётган шахс ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Бу Бу ҳақда ИИББ Ахборот хизмати маълум қилган.

2011 йил­ – тақиқланган экинлар, яъни, гиёҳвандлик моддалари етиштириш ва ўтказиш билан шуғуллангани учун 11 йилга озодликдан маҳрум қилиниб, бугунги кунда озодликда бўлган 70 ёшли нафақахўр Б.Д.дала ҳовлисидаги иссиқхонасида жами 26 туп каннабис (таркибида гиёҳванд моддаси бўлган) ўсимлигини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланган.

Шунингдек, унинг хонадонида 6 кг марихуана гиёҳвандлик моддаси сақланаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Қибрай тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси ҳамда 276 моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1