Тошкентда сифати кафолатланмаган дорилар аниқланди

ЖИНОЯТ 07.09.2020, 12:44
Тошкентда сифати кафолатланмаган дорилар аниқланди

Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплексининг «Авиаюклар» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари хориждан юртимизга келтирилган почта жўнатмаларини ўрнатилган тартибда “Rapiscan” рентген аппарати ёрдамида божхона кўригидан ўтказишди.  Бу ҳақда бизга Божхона кўмитаси хабар берди. 

Текширув давомида 18 нафар фуқаролар номига юборилган почта жўнатмалари орасида тегишли божхона декларациясида кўрсатилмаган умумий қиймати 67 миллион сўмлик 333 қути сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур дори воситалари Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 167-моддасига биноан юк кузатувчи яъни тижорат ҳужжатларида тўлиқ кўрсатилиши керак эди. Аммо, ҳужжатларда акс эттирилган маълумотлар ва товарлар ўртасида номувофиқлик бўлганлиги сабабли улар шахсий эхтиёж учун эмас, аксинча тижорат мақсадида олиб кирилган деб топилди ва ҳозирда ушбу дори воситалари «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан вақтинча сақловга олиниб, терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 8 июнь 2016 йилдаги 191-сонли қарорига мувофиқ жисмоний шахслар томонидан яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан, шахсий фойдаланиш учун турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари олиб кирилиши ва олиб чиқилиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1