1

Тошкент туманида Telegramʼ орқали террорчилик ва экстремистик ғояларни тарқатган шахслар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 07.09.2020, 22:43
Тошкент туманида Telegramʼ орқали террорчилик ва экстремистик ғояларни тарқатган шахслар қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида ДХХ ва вилоят ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида интернетдаги “telegram” мессенжери орқали Сурия давлатига  "жиҳод"га чорловчи видео ва аудио материалларни тарқатиб, тарғиб қилиб келаётган фуқаро А.О аниқланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.

Тадбир давомида Тошкент туманида яшовчи фуқаро А.О “telegram” ижтимоий тармоғида алоҳида гуруҳ ташкил қилиб, диний экстремистик ва террористик ташкилотлар томонидан тайёрланган  "ҳижрат" ва "жиҳод" қилиш тўғрисидаги аудио ва видео маърузаларини тарқатиб келганлиги ва Тошкент туманида яшовчи 5 нафар танишларини Сурия давлатига бориб халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилиш ҳамда жанговар амалиётларда иштирок этишга тарғиб қилиб келаётгани аниқланди.

Шундан сўнг, ушбу беш нафар шахсларнинг яшаш манзилларида ўтказилган текширув ҳаракатлари давомида жиноят ишига алоқадор бўлган материаллар аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Фуқаро А.О.дан далилий ашё сифатида олинган видео ва аудио материаллар бўйича ўтказилган суд адабиётшунослик экспертизаси хулосасида, ушбу маълумотлар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, сақлаш ва тарқатиш таъқиқланганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1