1

Андижонда эр ўз хотинини пичоқлаб ўлдирди

ЖИНОЯТ 08.09.2020, 11:01
Андижонда эр ўз хотинини пичоқлаб ўлдирди

4 сентябрь куни соат 12:40ларда Андижон вилояти Асака тумани, "Қадрият" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро М.У. яшаш уйида турмуш ўртоғи М.Н. (аёл) билан оилавий келишмовчиликлар сабабли ўзаро жанжаллашган, деб ёзмоқда ИИВ.

Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, М.У. хўжалик пичоғи билан М.Н.нинг бўйин ва қорин қисмларига бир маротабадан урган ва унга нисбатан оғир тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида М.Н. воқеа жойида вафот этган. Фуқаро М.У. ушланиб, ашёвий далил сифатида ундан бир дона хўжалик пичоғи олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро М.У ЖПКнинг 221-моддасига асосан процессуал тартибда ушланган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1