1

Чироқчилик фуқарони калтаклаб ўлдирганликда гумонланаётган ИИБ ходимлари суд қилинмоқда

ЖИНОЯТ 08.09.2020, 17:29
Чироқчилик фуқарони калтаклаб ўлдирганликда гумонланаётган ИИБ ходимлари суд қилинмоқда

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида жорий йил бошида фуқаро Ички ишлар биносида қийноққа солиниши натижасида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Олий суд бугун, 8 сентябрь куни, жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди биносида туман ИИБ раҳбари ва ходимларига нисбатан суд жараёнлари ҳақида хабар берди.

Воқеа ортидан ҳибсга олинган қуйидаги 5 нафар ИИБ ходимлари суд қилинмоқда:  

Н. Овлаев (1989 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган),

А. Жанқабилов (1985 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, уч нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили лавозимида ишлаган),

Ш. Рахмонов (1978 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, оилали, уч нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ профилактика инспектори лавозимида ишлаган),  

А. Тожиноров (1994 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, муқаддам судланган, Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ профилактика инспектори лавозимида ишлаган),  

Б. Ғайратов (1995 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, муқаддам судланган, Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили лавозимида ишлаган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бошланди.

Судланувчилар қуйидаги назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар:

Н. Овлаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 234-моддаси (қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш), 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайри инсоний ёки қадр-қимматини камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) ва 241-1-моддаси (жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш) да;

А. Жанқабилов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси, 206-моддаси, 234-моддаси ва 235-моддасида;  

Ш. Рахмонов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси, 206-моддаси, 234-моддаси, 235-моддаси ва 241-1-моддасида;  

А. Тожиноров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси, 206-моддаси, 234-моддаси ва 235-моддасида;  

Б. Ғайратов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 241-1-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.

Суд жараёни давом этмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1