АсосийМАДАНИЯТ

Озодбек Назарбеков "Мендирман Жалолиддин" сериали ижодкорлари билан учрашди (фото)

Айни кунларда Маданият вазири Озодбек Назарбеков Истанбул шаҳрида ижодий сафарда экани ва...

'Озодбек Назарбеков "Мендирман Жалолиддин" сериали ижодкорлари билан учрашди (фото)'ning rasmi

Айни кунларда Маданият вазири Озодбек Назарбеков Истанбул шаҳрида ижодий сафарда экани ва Вазир у ерда Маданият вазирлиги буюртмасига биноан турк кино ижодкорлари билан ҳамкорликда  “Мендирман Жалолиддин” сериалини суратга олаётган  “Бўздағ фильм” раҳбари, Меҳмед Бўздағ билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу тарихий фильмга маҳоратли актёр ва актрисалар жалб этилган. Мазкур фильм жараёнларининг бориши ва ташкилий масалалар юзасидан суҳбатлашиш мақсадида О.Назарбеков Туркия  сафарининг илк куниёқ “Бўздағ фильм” раҳбари, Меҳмед Бўздағ билан учрашди.  бўлиб турибди. Асосий ролларни маҳорат билан ижро этаётган актёрларимиз от миниш ва қиличбозлик бўйича махсус тайёргарликдан ўтишди. Шу билан бирга турк тилини мукаммал ўрганиб тарих фани бўйича ҳам билимларини бойитишди. Фильмнинг асосий қаҳрамонлари Султон Жалолиддин Мангуберди, Султон Аловуддин,  Темур Малик, Туркон хотун, Чингизхон ва унинг болалари образлари устида мукаммал ишланди.

Менга ўзбек актёрларининг маҳоратига қандай баҳо берасиз деб кўп бора саволлар йўллашди. Шуни айта оламанки, улар энди дунё миқиёсидаги фильмларда ҳам рол ўйнашга тайёр. Шахсан ўзим кейинги фильмларимга ҳам айнан ўзбек актерларини жалб этмоқчиман, чунки кейинги сериалимиз Мирзо Улуғбек ҳақида бўлади- деди Бўздағ.

Октябрь ойининг иккинчи ярмида Меҳмет Бўздағнинг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар